НАВОБОДДА ҲАМ КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛМОҚДА
2021-09-14 16:06:41 155
Туманимизнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида 4 дона 5 қаватли ҳар бири 120 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши давом этмоқда ва ушбу лойиҳаларнинг умумий миқдори 20 миллиард 176 миллион сўмни ташкил этади.
Бу ҳар бир иншоотнинг қиймати 5 миллиард сўмдан ортиқ деганидир.
Қурилиш ишлари "Хушбахти Сўҳробзод", "Ҳазратуллоҳ", "Арслон экспресс", "Гузари омади Лазина" ва "Мирзоқурбон" масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари томонидан олиб борилаётир.
Эслатиб ўтамиз, туманимизда президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида Чашма маҳалласида 2 дона беш қаватли ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуида ҳам 2 дона 4 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунда Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топшириш арафасида.
Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram