МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА САЙЛОВ ЯҚИН
2021-09-13 18:09:40 131
Сайловчиларнинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сайловнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунтириш зарур.
Айнан шу мақсадда 13-сентябрдан 29-сентябрга қадар Республикамизнинг барча ҳудудларида семинар-тренинглар, ўқув машғулотлари, турли аксиялар ҳамда тақдимотлар ташкил этилади.
Сўх туманида илк семинар-треннинг бизнинг мактабда (871- сайлов участка) бўлиб ўтди.
Ташкил этилган семинарда туман ҳокими Сайдбаҳром Сайидмусаев, ИИБ бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстовлар иштирок этиб, сайловни юқори даража ўтказилишини таъкидладилар.
Шунингдек, семинарда сайловга доир қонун-қоидалар, юзага келиши мумкин бўлган вазиятларда тезкор ечим топиш ва ҳаракат қилиш бўйича маълумотлар берилди, - дея бизга хабар бермоқда мустақил блогер, 29-сонли УЎТ мактаби етакчиси Додоҳайит Ҳасанов.
Эртадан ўқув семинарлар туман бўйича режа асосида давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram