НУРОНИЙ ОТАХОНЛАР ДИЙДОРЛАШУВИ
2021-09-13 14:42:02 157
Навобод маҳалласида жойлашган дам олиш масканида турли йилларда Сўх туманида ҳайдовчилик қилиб, фаолият олиб борган бир гуруҳ нуроний отахонларнинг дийдор оқшоми ташкил этилди. Тадбирда 50 нафарга яқин меҳнат фахрийлари, турли йилларда собиқ "Сўх" совхозида ҳайдовчилик қилган нуронийлар иштирок этишди.
Тадбир ташкилотчиларидан бири - Мўсобой Эргашевнинг сўзларига кўра, 1975-1976 йиллар "Сўх" совхозига қарашли автогаражда 36 та юк машиналари бўлган. - Авваллари 80 нафарга яқин ҳайдовчилар фаолият юритган. Кейинчалик автомобиллар сони 120 тага етган ва ҳайдовчиларнинг сони 200 нафардан ошган. Собиқ "Сўх" совхозида асосий ишларни ҳайдовчилар бажарган. Туманнинг иқтисодий ривожланишида ҳам собиқ ҳайдовчиларнинг ҳиссаси катта, - дейди биз билан сўҳбатда Мўсобой Эргашев.
Бироқ, тадбирда иштирок этмаган, ушбу файзли кунларга етиб келмаган отахонлар ҳам бор. Уларнинг суратлари эҳтиром ила тадбир тўрига қўйилди. Ўтганларнинг хотирасига бағишлаб, дуолар ўқилди, Қуръондан оятлар тиловат қилинди. Даврада уларнинг фарзандлари иштирок этишди.
Санъаткорларнинг дилтортар кўй-қўшиқлари давра файзига ўзгача файз бахш этди. Отахонларнинг хурсандчилиги ва файзли оқшом кечгача давом этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram