СЕЛ ЙЎЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
2021-09-13 11:33:08 212
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли, 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ-5048-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрел кунги 36-сонли раёсат баёнига асосан туманимизнинг ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунга биноан, Қалъача маҳалласида ҳам бу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Маҳалладаги сел йўлини таъмирлаш мақсадида давлат ҳисобидан 1 миллиард 472, 5 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари "Мумтоз металл монтаж" МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Айни кунда мазкур иншоотда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Тозалаш ишларида қурувчи ташкилот ишчилари фаолиик кўрсатишаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram