Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ВА ФВБ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-10 20:33:19    168

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган Ғазнов маҳалласининг Султон Маҳмуд Ғазнавий зиёратгоҳида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

        Тадбирда тумандаги ташкилот-корхона, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Қабулда иштирок этган фуқаролар асосан вилоятдан келган меҳмонларга Сўх дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ва шу асосда ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга доир таклифлари билан мурожаат этишди.

        Тадбирда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан фуқаролар қатнашди. Тадбир иштирокчиларига мутасаддилар томонидан берилган таклиф ва билдирилган мурожаатлар асосида "Йўл харитаси" тузиш ва шу асосда муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этиш бўйича фикрлар билдирилди.

        Дарҳақиқат, бу йилги иссиқ келган об-ҳаво ва ёз фаслининг серёғин келиши Сўх дарёси қирғоғида ташкил этилган шоличилик кластерларига зарар етказди. Келгусида шундай ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ режа асосида ишларни ташкил этиш таъкидланди.

        Шунингдек, сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ҳудудда электр энергияси, табиий газ таъминоти, ободонлаштириш ишлари, ёшлар, айниқса, хотин-қизлар бандлиги таъминлаш масалаларида мурожаатлар қилинди.

        Тадбирда иштирок этган туман адлия бўлими раҳбари Б. Эназаров иштирокчиларга Фарғона вилояти ҳокимининг 65-сонли фармойиши асосида ҳудудларда ташкил этилган "Ҳуқуқий ахборот куни" доирасида тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари билан берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари адлия бўлими бошлиғига ўзларини қизиқтирган саволлар бериб жавоблар олишди.

        Тадбирда қабул қилинган "Йўл харитаси" бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

 

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram