Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2021 ЙИЛНИНГ 08 СЕНТЯБРЬ КУНИ СЎХ ТУМАНИ ҚАЛЪА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ҲУДУДИДАГИ 2-СОНЛИ ИДУМДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЖАНЖАЛЛИ ХОЛАТ ЮЗАСИДАН СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2021-09-08 20:17:31    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 06 сентябрь куни Сўх тумани Қалъа маҳалласида жойлашган 3-сонли УЎТМда “Билимлар куни” ва “Биринчи қўнғироқ” тадбири ўтказилётган вақтда жанжалли холат юзага келган. Ушбу жанжалнинг юзага келишига асосий сабаб, ота-оналар фарзандларини 3-сонли УЎТМда эмас 2-сонли ИДУМда ўқишларини талаб қилиб боришган. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда мазкур жанжалли холатлар акс эттирилган видеотасвирларда 3-сонли мактаб директори Гадоев Расулжон Ахмадбекович 2-сонли ИДУМда нафақада бўлган бироқ, олий тоифали ва катта тажрибага эга бўлганликлари учун мазкур ИДУМда фаолият олиб бораётган ёши улуғ ўқитувчиларни ўқувчилар олдида “уйингга бориб ётсанг бўлмайдими, муҳитни расвосини чиқаряпсан” - деб бақир-чақир қилиб, у ерда тўпланган ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар олдида уларнинг шаънига хақоратомуз гап-сўзларни ишлатиб, уларни омма олдида камситиб, жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидаларни қасддан менсимасдан, ИДУМ томонидан ташкил қилинган тартибни тинч ўтишига тўсқинлик қилган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, мазкур воқеанинг келиб чиқиши хақиқатдан хам маҳаллада яшовчи ота-оналар ўз фарзандларини маҳаллада жойлашган 2-сонли ИДУМнинг биринчи синфига олиб келишган, бироқ, 3-сонли УЎТ мактаби директори Р.Гадоев “бу болалар лицейда эмас, балки бизнинг мактабда таҳсил олишлари керак, чунки 7 ёшга тўлган болалар 3-сонли мактаб микроҳудудида яшаб, хатловдан ўтказилган ва халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган ERP базаси бўйича 3-сонли УЎТ мактабига киритилган” деб иддао қилган. Лекин тадбирда иштирок этган биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари бунга кескин қаршилик билдириб ўтишган.

        Холат юзасидан туман ХТБ рахбари томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мазкур мактабда ўрганиш ишлари олиб борилган. Мактаб директори у томондан содир этилган ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши бўйича огоҳлантирилган.

        Туман ИИБ томонидан Сўх тумани ХТБ бўлими раҳбари номига холат юзасидан 2021 йил 07 сентябрь куни 44/3846-сонли тақдимнома киритилган бўлиб, хозирда туман ХТБ рахбари томонидан мазкур холат бўйича адолатли қарор чиқарилиши бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз. Холат юзасидан Сўх тумани ИИБ ХПМБ профилактика инспекторлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram