Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-08 19:16:55    100

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

        Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев очди ва олиб борди.

        Сессияда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

        Сессия кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслахатчиси И. Аҳмадов ахборот берди.

        Туманимизда тузилган 30 та сайлов участкаларидаги 376 нафар раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзоларини депутатлар секторма-сектор тавсия этадилар, тасдиқладилар.

        Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан депутатлар Ҳ.Ҳайдаров ва Қ.Амирбеков, туман молия бўлими мудири Ғ.Мельниковлар музокарага чиқдилар. 

        Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

                           Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram