Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 176 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИЗЧИЛ ИСЛОҲЛАР: СУД-ЭКСПЕРТЛИК ТИЗИМИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

×

 2021-09-08 17:37:33    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6256-сонли Фармонининг қабул қилиниши соҳада туб борилиш ясаб берди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилиб, 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан

“Йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепциянинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистоннинг халқаро нуфузли рейтинг ва индексларда, жумладан, Ҳуқуқ устуворлиги индекси

(The Rule of Law Index) ва Коррупцияни қабул қилиш индекси (The Corruption Perceptions Index)даги кўрсаткичлари самарадорлиги ошишига эришилади.

Мазкур Фармон билан Х.Сулаймонова номидаги Республика

суд-экспертиза маркази тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда

Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифалари сифатида соҳада илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; давлат ва нодавлат суд-экспертиза муассасаси, ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш; суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш этиб белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ва нодавлат

суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилди. Тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилиши назарда тутилди.

Иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг касбий малакасини аниқлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда билим

ва кўникмаларини ошириб боришни таъминлаш мақсадида уларни ҳар

уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинди.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 мартдан бошлаб суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотлар айланишини таъминлаш учун мўлжалланган “E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгиланди.

Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим принципига мувофиқ, бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида таҳсил олганларга тегишли суд-экспертиза фаолияти билан шуғулланиш учун сертификат бериладиган бўлди. Бунда, сертификат эгалари нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ёки давлат суд-экспертиза муассасаларида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фармонга асосан 2021-2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза

ва тадқиқот турлари рўйхати тасдиқланди.

Адлия вазирлигига нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш вазифаси юклатилиб, вазирлик томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, уларнинг суд экспертлари ва суд экспертлик тадқиқотлари услубларининг давлат реестрлари юритиладиган бўлди.

Адлия вазирлиги марказий аппаратида Суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди.

Фармон билан Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади.

Суд экспертизасининг муайян тури бўйича узлуксиз равишда камида сўнгги уч йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириб келаётган давлат суд экспертлари ушбу ихтисослик бўйича қайта тайёрлашдан ўтмасдан, нодавлат суд эксперти сертификатини олиш учун якуний имтиҳон топширишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, 2021 йил 1 октябрга қадар «Ўзбекистон суд-экспертизаси» электрон илмий журнали чоп этилиши ҳамда 2022 йил 1 апрелга қадар

“Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

“Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳририда нодавлат суд-экспертлик ташкилотларининг мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, улар томонидан суд экспертизалари ва тадқиқотларини ўтказиш тартиб-таомили ҳамда иш регламентларини белгилаш; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан экспертлар томонидан мутахассис фикрини бериш; қайта экспертиза ўтказиш ваколати бериладиган экспертлар реестрини юритиш тизимини жорий этиш; суд экспертлари томонидан қасамёд қабул қилиш; суд экспертизаси фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш; адвокатнинг сўровига асосан шартнома асосида давлат ва нодавлат

суд-экспертиза ташкилотларига экспертиза тайинлаш ва экспертиза хулосасини олиш ваколатларини белгилаш; суд экспертлари фаолиятига аралашиш ҳолатлари учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш; нодавлат суд экспертларининг суриштирув, дастлабки тергов ва суд иш юритувидаги иштироки ҳамда улар ваколатини назарда тутувчи ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

 

У.Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси

Б.Парпиев - Риштон туманлараро иқтисодий суди ходими 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram