ЯНГИ 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ
2021-09-06 10:48:02 173
Туманимизнинг 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида 2021-2022 ўқув йили бошланиши муносабати билан "Биринчи қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди.
Барча мактаб жамоасини табриклаб, туман ҳокими бу йили давлат дастури асосида мазкур таълим даргоҳида реконструкция ишлари бошлаб юборилгани ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар Президентимиз эътибори асосида амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу ишларга давлат бюджети ҳисобидан 4 миллиард 430 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
- Берилаётган эътиборга жавобан биз ҳар доим фаол бўлишимиз, билим ва касб чўққиларини эгаллашда ҳар доим интилишимиз ва ҳаракат қилишимиз лозим, зеро Ватаннинг эртанги порлоқ келажаги Сизларнинг қўлингизда, - деди туман ҳокими тадбир давомида.
Тадбирда 1-синф ўқувчиларига Президентимиз совғалари туман ҳокими томонидан тақдим этилди. Сўнг "биринчи қўнғироқ" садолари остида барча ўқувчилар жонажон синфхоналар томон йўл олдилар.
Таълим соҳасига берилаётган эътибор маҳалла аҳли ва ўқувчиларинг ота-оналари билан ҳам тадбирдан сўнг қизғин сўҳбатларда давом этди. Шунингдек, туман ҳокими мактаб педагогик жамоаси билан биргаликда синфхоналарда ташкил этилган биринчи дарс жараёнарларини кўздан кечирди. Ўқувчилар билан ўтказилган сўҳбат, савол ва жавоб жараёнларида уларнинг билим даражаси имтиҳондан ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram