Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА “ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН СЎХ ТУМАНИ ПРОПИСКАСИНИ ОЛГАН АБИТУРИЕНТЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ” РУКНИ ОСТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ХАБАРЛАР ЮЗАСИДАН СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2021-08-27 11:16:35    129

PDF юклаш
Чоп этиш


     Барчамизга маълумки, Сўх тумани Республикамизнинг энг чекка ва анклав тумани ҳосибланади ва ўзига хос жуғрофик аҳамиятга эга ҳудудлардан биридир. Туманга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор самараси ўлароқ, Сўхда барча соҳаларда асрларга татигулик ишлар амалга оширилмоқда.

        Биргина 2020-2021 йил ўқув йили учун Президентимизнинг 2020 йил 12 июн куни қабул қилинган қарори асосида  олий таълим мактабларига кириш учун ажратилган 500та квота Сўх тумани ёшларининг чексиз хурсандчилигига сабаб бўлди, чунки бу имтиёз туман ёшлари учун тарихий аҳамиятга эгалиги билан ҳам аҳамиятлидир.

        Мазкур тарихий ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, истиқболда мазкур ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларини замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлашдан иборат эканлиги қабул қилинган қарорда кўрсатиб ўтилган.

        Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1-сонли баёнига асосан 2021-2022 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида соғлиқни сақлаш ва халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудулар учун қабул параметрлари тақсимоти доирасида Сўх тумани учун ҳам соғлиқни сақлаш соҳасига 17 та ва халқ таълими соҳасига 36 та ўрин ажратилган.

        Жорий йилда Сўх тумани ташкил этилган тест синовларида 1758 нафар абитурентлар тест синовларида иштирок этишган. Тест имтиҳонларини топшириш жараёнлари бу йили ҳам туманнинг ўзида ташкил этилди. Бу ҳам албатта, Сўх тумани аҳолиси ва айниқса, ёшлари учун яратиб берилган қулай шароитлар нишонасидир.

        Бироқ, Сўх туманига квота ажратилиши натижасида кўплаб бошқа шаҳар-туманлардан абитуриентлар доимий яшаш манзилини Сўх туманига кўчириш ҳисобига мазкур берилган имтиёзлардан фойдаланишга ўринишлар кузатилди ва бу Сўхлик ёшлар ва уларнинг ота-оналари норозилигига сабаб бўлмоқда.

        Ушбу масала бўйича Сўх тумани ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорига йўллаган хатидан асосий талаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1-сонли баёнида кўрсатилган имтиёздан мақсадли фойдаланишдан иборат. Чунки Сўх туманида тиббиёт ходимларига талаб юқори бўлганлиги ва айни кунда туман тиббиёт бирлашмасида юқори малакали шифоркорларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганлиги боис, бевосита Сўх тумани ёшлари мазкур квоталардан фойдаланиш мақсадида тиббиёт олийгоҳларига ҳужжат топширган. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, бошқа шаҳар-туманлардан келиб Сўх туманига доимий яшаш манзилларини ўзгартирган ва тест имтиҳони жараёнларида иштирок этган абитуриентлар борлиги аниқланган.

        Албатта, ҳар бир фуқаро мамлакат ичида қонун доирасида ўзи яшаб турган манзилини ўзгартиришига ҳақли ҳисобланади. Сўх тумани ҳокимлиги бошқа вилоят ва шаҳарлардан келиб Сўх туманига яшайдиган фуқаролар учун барча шарт-шароитларни яратиб беради. Бошқа шаҳар-туманлардан келиб, доимий яшаш манзилларини Сўх туманига қўйиб, имтиёз тарзида берилган квоталардан фойдаланган талабалар олий мактабни битиргач, Сўх туманида, туман аҳолиси саломатлиги сақлашда ўз хизмат вазифаларини давом эттиришса, катта аҳамиятга эга бўлар эди. Лекин масаланинг бу жиҳатига ҳеч ким кафолат бера олмайди.  

        Айни дамда туман ҳокимлиги томонидан тегишли идоралар билан биргаликда ушбу масаланинг қонунийлиги бўйича зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram