ТАШРИФ САМАРАЛИ ЎТДИ
2021-08-27 09:24:59 194
Республикамизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларга муносиб иш жойи яратиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали уларнинг даромад манбаига эга бўлишлари бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларимиз жамиятда ўз ўринларини топишга эришмоқда. Бунда фуқароларимизга субсидия асосида берилаётган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари катта аҳамиятга эга эканлигини ўзини амалда исботлади.
Айтиш мумкинки, Сўх туманига ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи вакиллари бу йўналишда арзирли ишларни амалга оширишди. Ҳудудларда ишчи гуруҳ вакиллари, айниқса, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг бириничи ўринбосари Эркин Мадорбекович Муҳиддинов иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда айни шу долзарб масалалар муҳокама этилди. Натижага эришиш учун қандай амалларни ижро этиш, нималарга эътибор бериш бўйича фикрлар алмашилди.
- Дарҳақиқат, Сўх тумани ўзининг алоҳида хусусиятга эга бўлган туман ҳисобланади. Туманда ишлаб чиқариш корхоналарининг сони кам бўлганлиги боис, биз ёшларимиз ва хотин-қизларимиз бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни амалга оширишни мақсад қилдик. Барчамизга маълумки, ҳар бир ёш фуқаро учун бугун касб танлаш имконияти берилган ва бунинг учун барча ҳудудларда касбга ўқитиш ўқув марказлари очилган ва бу йўналишда Сўх туманидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилгани маълум бўлди. Энди биз ҳар бир сертификатга эга бўлган фуқароларимизга субсидия асосида меҳнат қуроллари берамиз ва ёшларимизнинг шу орқали бандлиги таъминланади, - дейди биз билан суҳбатда Эркин Муҳиддинов.
Айтиш лозим, жорий йилнинг 24 июл куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Бахтиёрович Ҳусанов иштирокида Сўх тумани ёшлари билан онлайн тарзда давра суҳбати ўтказилган эди. Давра суҳбатда 18 нафар ёшлар мурожаат этиб, уларнинг барча мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Сўхлик ёшларга субсидия асосида вазирлик томонидан 4 та мотокултиватор, 4 та тикув машинаси, 2 та 1 сотихли ва 1 та 0,5 сотихли иссиқхона, аёллар салони жиҳозлари, компютер жиҳозлари ва жамланмалари, 1 та инкубатор жиҳози, 1 та автомобил ювиш жиҳози, 1 та суғориш воситалари етказиб берилди. Бу эътибор албатта, ҳар бир Сўхлик ёшни тадбиркорликка бўлган меҳрини уйғотди десак, асло муболаға эмас.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари ташрифи чоғида ҳам секторлар кесимидаги сертификатга эга бўлган ёшлар ва хотин-қизларга субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди. Маҳаллаларда янги ўқув марказлари ташкил этиладиган бўлди. Қўйида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари ташаббуси билан амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан таништирамиз.
Туманда тиббиёт соҳасида ўрта махсус маълумотли мутахассислар кўплигини хисобга олиб, 2021 йил 1 сентябридан хар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига ночор, бокувчисини йўқотган, қариялар, беморларга хизмат кўрсатиш максадида жамоатчи тиббий ходим сифатида 27 та маҳалла ҳудудидан тиббий малакага эга мутахассисларни жалб қилиш таклифи берилди.
Биноан, 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир маҳаллага 1 нафардан 27 нафар тиббий ходим сифатида жамоат ишига жалб этилади ва бунинг учун 69,7 млн.сум қўшимча смета маблағи ажратилиши юзасидан буюртмалар берилди.
Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Ашуров Фаррухжон билан суҳбат ўтказилди. Тадбиркорга атлас, адрас тикув-туқув ишлаб чикариш кооперацияси ташкил этиш ҳамда кооперациянинг ҳар бир аъзоларига субсидия маблағлари ажратиш таклиф этилди.
Тадбиркор Ашуров Фаррухжон томонидан тикув-туқув ишлаб чикариш кооперацияси ташкил этиши маъқулланди ҳамда янги ташкил этиладиган кооперацияга жалб этиш мақсадида 40 нафар ишсиз хотин-қизлар руйхати шакллантирилди.
Ҳушёр маҳалласи “Адири боло” кўчасида яшовчи фуқаро Шарипова Муҳибахон тикувчилик курси ташкил қилиш тўғрисида мурожаат этди. Фуқаро Шарипова Муҳибахоннинг уйига бориб ўрганилди, уларга ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида устоз-шогирд сифатида ўқув курслари ташкил этиш таклифи берилди.
Ҳушёр маҳалласи ҳудудида ташкил этилган ўқув курслари тингловчилари билан сўҳбат ўтказилди. Улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўқув курсини тамомлаган, сертификати мавжуд, 10 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машинаси хамда 5 нафарига пишириқ печи субсидия сифатида ажратиш таклиф этилди. Шу куни 4 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 2 нафарига пишириқ печи субсидия орқали бериди.
Қалъа маҳалласи ҳудудидаги ишсиз хотин-қизлар билан сўҳбат ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла раисининг ўринбосари К. Мадалиева томонидан ўқув маскани ташкил этиш таклиф этилди. Фукаро Мадалиева Хушнуданинг ҳужжатлари ушбу масканга тикувчилик йуналишида устоз сифатида қабул қилиб олинди ҳамда 15 нафар ишсиз хотин-қизлар руйхати шакллантирилди. Ўқув масканига 5 та тикув машинаси ажратилиши режалаштирилди.
Ишсиз аёллар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 4-сектор ҳудудидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида ҳам тикувчилик, пишириқчилик ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, ушбу йўналишларда ҳудудда истиқомат қиладиган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар жалб этилган. Бандлик ва меҳнат вазирлиги томонидан ушбу масканга жами 4 та тикув машинаси, 1 та электропечь ҳамда пишириқчилик учун зарурий маҳсулотлар етказиб берилди. Яқин кунларда бу масканда компьютер саводхонлиги, рус тилини ўргатиш курслари ва сартарошлик ўқув курслари ҳам иш бошлайди.
Туманнинг 1-сектор биносида ҳам пишириқчилик, тикувчилик ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, бу ўқув курсларида 44 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганишади. Айтиш мумкинки, туманимизда бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.
Меҳмонларнинг навбатдаги манзили айнан ушбу секторда ташкил этилган ўқув курслари бўлди. Хотин-қизлар билан бўлиб ўтган учрашув ва сўҳбат чоғида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш буйича кооперативлар ташкил этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия турлари, меҳнат мигрантларига бўлган имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ушбу ўқув максанига 8 та тикув машинаси тақдим этилди. Тикувчилик йуналишидаги ўқув курсига устоз сифатида фуқаро Исмоилова Мукаррамхоннинг ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Туман ҳокимлигида Ҳушёр маҳалласида яшовчи хотин-қизларга ҳам тантанали тарзда тикув машиналари ва мини печьлар тақдим этилди. Эндиликда ушбу меҳнат қуроллари билан бу хотин-қизлар даромад олиш манбаига эга бўлдилар.
Айтиш мумкинки, уч кун давом этган ташриф самарали ўтди ва ишсиз сифатида бўлган ёшлар ва хотин-қизларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. “Иш меҳнатинг соз бўлса, машаққатин оз бўлур” деийшган доно халқимиз.
- Дарҳақиқат, шу кунлар давомида Сўх туманида ишсизлик даражасини камайтириш, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг мантиқий давомини кўрдик. Зотан, қилинаётган барча ишлар, ислоҳотлар самараси, берилаётган эътибор замирида халқимизнинг манфаати мужассам. Эндиликда биз ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишларига ҳам алоҳида эътибор беришимиз лозим. Бизнинг ёшлар энг аввало, хорижий тилларни ўрганишлари керак. Буни мен Россия Федерациясидаги бир қатор олийгоҳларнинг Ўзбекистондаги вакили сифатида алоҳида таъкидламоқчиман. Қилинган сай-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ, бу йили Сўх туманидан Россиянинг Иваново шаҳридаги олийгоҳга икки нафар талаба киришга муваффақ бўлишди. Келажакда бу кўрсаткични кўпайтиришга астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Уйлайманки, бу галги Сўх туманига қилган сафаримиз ўзининг ижобий натижасини берганлиги билан ҳам аҳамиятлидир, - деди биз билан суҳбатда демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди, гуруҳ раҳбари Сайёра Ходжаева.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram