РЕСПУБЛИКА ВАКИЛЛАРИ ВА ВАЗИРНИНГ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА (БИРИНЧИ КУН ТААССУРОТЛАРИ)
2021-08-26 14:51:58 135
Сўх тумани, барчамизга маълумки, Республикамизнинг энг чекка ва олис ҳудуди ҳисобланиб, ўзига хос жуғрофик хусусиятга эга эканлиги боис, давлатимиз ҳукумати ва бевосита мўҳтарам Президентимиз эътиборидаги туман ҳисобланади. Берилаётган эътибор самараси ўлароқ, бугун туманда ҳаёт жўшқин. Туман аҳолиси янги Ўзбекистон барпо этиш йўлида астойдил олға интилмоқда.
Туманга ташриф буюрган ҳар инсон борки, унинг гўзал табиати, меҳнатсевар инсонлари ва ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат фазилатларидан баҳраманд бўлишади. Сўхга ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи ҳам ана шундай кўтаринки кайфиятда уч кун давомида халқ билан мулоқот қилишди, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараларидан воқиф бўлишди, туманнинг сиймоси кундан-кунга ўзгариб боришини ўз кўзлари билан кўриб, яна катта таассуротлар билан Ватанимиз марказига қайтишди.
- Ўтган салкам бир йил давомида Сўх туманидаги улкан ўзгаришларни кўриб, рости ҳайрон қолдим. Мўҳтарам Президентимиз эътиборидан баҳраманд бўлаётган туман аҳли бундай ислоҳотлардан мамнун ва миннатдор. Айтиш мумкин, муаммоларимиз ҳали бор, лекин уларни сабр билан, тамкин ва тавозе билан, биргаликда ҳал этамиз. Асосийси, ҳалқнинг кайфияти кўтаринки, эртанги кунга бўлган ишонч мустаҳкам бу жаннатмакон гўша халқининг қалбларида, - дейди биз билан сўҳбатда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Э. Э. Боситхонова.
Туманда уч кун давомида меҳмон бўлган “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти, “Замин” халқаро Фонди, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вакиллари Сўхликлар билан дастлаб туман маданият марказида бўлишди, Ҳушёр, Қақир, Себзор, Қалъа, Гулистон, Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, бевосита аҳоли билан, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар билан мулоқот қилишди. Кўпгина муаммо ва камчиликлар ўрганилди, турли саволлар билан мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Ҳудудларда олиб борилган ислоҳотлар гувоҳига айланган меҳмонлар амалга оширилаётган ободонлаштириш ва янгиланишларни ўз кўзлари билан кўришди.
- Дарҳақиқат, уч кун давомида туман аҳолиси, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашувларда уларни қийнаётган муаммо-камчиликларни ўргандик, бевосита мулоқот давомида фуқаролар кўзларидаги ҳаётга бўлган чанқоқлик ва интилишни кўрдик, меҳнаткаш халқнинг меҳмоннавозлиги яна бир карра бизни лол қолдирди, туман савдо расталари ва бозоридаги тўкин-сочинлик, фаровонлик, ён қўшнилар билан ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муносабатларга разм солиб, бу кўҳна заминда ҳаёт бардавом эканлигига амин бўлдик, - дея “Замин” халқаро Фондининг васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Лола Саидова бизга юзланди.
Иш жойи билан таъминлаш масаласи, аҳолини ўзини ўзи банд қилиш орқали уларга муносиб даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиб бериш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни Сўх тумани мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Бу мавзу бўйича Сизга батафсил маълумот бериб ўтамиз...
Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram