Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ - БАЛО

×

 2021-08-19 17:36:14    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман маданият бўлимининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этган ҳолда ташкил этилган бу учрашувда корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Кун тартибидаги асосий масала коррупцияга қарши кураш, турли хилдаги тамагирликларга йўл қўймаслик, зимммадаги масъулият ва вазифаларни масъулият ва ҳалоллик билан бажариш, самарали фаолият эвазига халқни рози қилиш ва пайдо бўлаётган ҳар хил миш-мишларга барҳам беришдан иборат эди. Туман ҳокими Республикамизда давлатимиз раҳбари бошчилигида коррупцияга қарши кураш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани, бироқ жойларда нафс қўлига айланиб қолаётган баъзи бир раҳбаларнинг борлиги ва уларнинг қилмиши, пора олиш ва пора бериш каби жиноятлар учраётганлиги ҳаммани сергак тотишга, огоҳ бўлишга чорлаётганини таъкидлаб ўтди.

        - Бу йўналишда Президентимиз раҳнамолигида биртану биржон бўлиб, ҳалол ва пок фаолият олиб боришимиз лозим. Агар бундай ҳолатлар аниқланса, бизни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Туманимизда ҳам баъзи бир корхона-ташкилотлар фаолияти бўйича бизда тезкор маълумотлар бор. Бунга биз жим қараб турмаслигимиз керак. жамоат назоратини кучайтиришимиз, раҳбарлар фаолиятига холис баҳо беришимиз лозим. Агар қонуний жиҳатдан камчиликлар аниқланса, бунинг ечими ва ҳал этилиши бўйича тегишли идоралар шуғулланишини яна бир карра таъкидламоқчиман, - деди туман ҳокими учрашув давомида. Йиғилиш давомида баъзи корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо берган туман ҳокими ҳар бир жиноятга қонун устувор ва жазо муқаррарлигини қайд этиб ўтди. Йиғилиш давомида иштиркочилар ҳам бу масала юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram