Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЛОЛ МЕҲНАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

×

 2021-08-19 17:33:15    128

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх телевизион студияси нафақат туманда, балки вилоят ва Республика миқёсида ҳам ўзининг алоҳида ўрни ва мавқеига эга бўлган жамоа ҳисобланади.

        1999 йилнинг декабр ойида ташкил этилган мазкур телевизион студия айни кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг мустақил аъзоси саналади. Студия ижодий ва техник ходимлари томонидан яратилаётган тезкор хабар, лавҳа ва репортажлар Миллий телерадиокомпания тизимидаги барча телеканаллар орқали намойиш этилиши Сўх ТВ нинг обру-нуфузини оширишига хизмат қилмоқда.

        - Бизнинг асосий мақсадимиз халқимизга ҳар бир ўзгариш ва янгиликларни етказиб бериш, муҳтарам Президентимизнинг Сўх туманига берилаётган эътиборини Ўзбекистон аҳлига тезкорлик билан етказиш ва албатта, халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш ҳисобланади, - дейди Сўх ТВ гуруҳ раҳбари, Фарғона вилоят телерадиокомпанияси бош муҳаррир ўринбосари, "Олтин қалам" соҳиби, 2021 йилнинг "Энг фаол журналисти" номинацияси совриндори Фарҳоджон Миршарипов.

        Айтиш лозимки, Сўх ТВ ҳамиша Миллий Телерадиокомпания ва бевосита ушбу тизим раҳбари А. Д. Хаджаев эътиборидадир. Чунки фаолиятини бир дона микрофон ва бир дона видеокамера билан бошлаган бу жамоа айни кунга келиб, берилаётган эътибор самараси ўлароқ, ўзининг кўчма телевизион студияси, замонавий видеоаппаратураларига эгадир. Студиянинг моддий-техник базаси салкам бир миллиард сўмни ташкил этади. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ташаббуси ва эътибори туфайли студия бино-хоналари таъмирланиб, янги қиёфага эга бўлди. Бугун туман студияси ижодкорларига вилоят ҳокимининг совғаси - янги "ДАМАС" автомашинаси тақдим этилди. Тақдимот маросимида қатнашган вилоят ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов, Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаевлар Сўх ТВнинг жонкуяр ижодкорлари ҳақида самимий гапириб, бошлаган маррани янада янада кенгроқ олиб, самарали фаолият олиб боришларига ишонч билдиришди. Сўх ТВ жамоасини чин дилдан табриклаб, масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан зафар ва муваффақииятлар тилаб қоламиз! Табриклаймиз, буюрсин! Сўх ТВ ижодкорларига ижодий баркамоллик ва омад тилаймиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram