Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ БЎЛҒУСИ ТАЛАБАЛАР УЧУН ТЕСТ ИМТИҲОНИ ТОПШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ

×

 2021-08-12 18:11:37    92

PDF юклаш
Чоп этиш


     Сўх тумани ёшларига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, мана икки йилдирки, Республикамиз олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар туманимизнинг ўзида имтиҳон топширишмоқда. Бугун эрталаб, соат 6-00 дан 1-сонли УЎТ мактабнинг ҳовлиси одам билан тўла. Кўзларида “олий таълим мактаби талабаси бўламан” деган орзу чақнаб турган ёш йигит-қизлар қатор бўлиб, навбат кутишмоқда. 

Эрталабки соат 7-00. Айни шу белгиланган вақтдан бошлаб, бутун Республикамида бўлгани каби Сўхлик абитуриентлар учун ҳам тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бошланди. Ўрнатилган тартибда ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилиб, янги тиббий ниқоб, шапка ва ручкаларни олган ҳолда майдон узра терилган столлардан жой эгаллашди. Тест топшириш жараёнлари бошланди. Тест имтиҳонлари топширилишида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётган ҳудудга 22 та кўзатув камералари ўрнатилган. Тест имтиҳонларини топшириш жараёнлари бевосита Сўх туманида бўлиб ўтаётгани ҳам Сўхлик талабаларга берилган катта имкониятдан нишона. Тест топшириш жаарёнларини ота-оналар ҳам ўзлариннг мобил алоқа воситалари, яъни телефонларидан test2021.uz ҳаволаси орқали томоша қилишга муваффақ бўлишади. Бугун икки сменада - соат 7-00 ва 17-00 да тест топшириш жараёнлари бўлиб ўтади. Биринчи сменада 360 нафар абитуриентлар имтиҳон топширишади. Дарвоқе, бир нафар абитуриентда коронавирус инфекцияси аниқлангани боис, ўрнатилган тартибда бўлғуси талаба 14 кундан кейин имтиҳон топширади.

Барча Сўхлик абитуриентларга омад ва зафарлар тилаймиз. Бизни кузатишда давом этинг.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram