18 НАФАР СЎХЛИК ЁШЛАРГА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ МАҚСАДИДА АСБОБ-УСКУНА ВА ДАСТГОҲЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
2021-08-12 18:03:42 177
Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган эътибор бугун ўзининг ижобий натижаларини бераётир. Бу йўналишда олис Сўх туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 июл куни Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Бахтиёрович Ҳусанов Сўх тумани ёшлари билан онлайн мулоқот қилиб, туман ёшларини қийнаётган муаммоларни ўрганиб, мавжуд муаммоларни ечими бўйича ўзининг тавсияларини берган эди.
Жумладан, онлайн мулоқот давомида Сўхлик 18 нафар ёш йигит-қизлар, доимий иш жойи билан таъминлаш, даромад манбаи яратиб бериш, ўзини ўзи банд қилиш масалаларида мурожаат этишган. Бугунга келиб, барча мурожаатлар ҳал этилди. Туман ёшларига тадбиркорликни ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида турли хил асбоб-ускуна ва дастгоҳлар етказиб берилди.
Шоҳзоджон Қаюмжонов онлайн-мулоқот жараёнида мотокультиватор сўраган эди. Эндиликда Шоҳзоджон каби яна 17 нафар Сўхлик ёшлар берилаётган эътибор туфайли бугун ўзларининг даромад манбаларига эга бўлишди.
Тақдимот маросимида иштирок этган Республика вакиллари ва туман ҳокими Сўх Сайидбаҳром Сайидмусаев тумани ёшларига давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор замирида уларнинг манфаатлари мужассамлигини таъкидлаб, бундай рағбат ва эътибор ҳар доим ўзининг мантиқий давомини топиши ва ёшларимиз манфаатига хизмат қилишини қайд этишди. Шу куни Сўх тумани ёшларига 4 та мотокултиватор, 4 та тикув машинаси, 2 та 1 сотихлик ва 1 та 0.5 сотихлик иссиқхона, аёллар салони жиҳозлари, 1 та компютер жиҳозлари, инкубатор, автомобил ювиш жиҳозлари ва суғориш воситалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram