ЭРТАНГИ ТЕСТ ИМТИҲОНИ ЖАРАЁНЛАРИГА ОХИРГИ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚАНДАЙ?
2021-07-26 21:18:28 116
Айни дамда 1-сонли УЎТ мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашув ўтказилмоқда. Учрашувдан асосий мақсад эртанги Президент мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун ташкил этиладиган тест имтиҳонларини уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат, Туман ҳокими бу бўйича барча мутасаддиларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Республика Президент таълим муассасалари Агентлигининг иқтидорли ёшларни танлаб олиш бўлими бошлиғи Шерзод Худойқуловнинг маълумотига кўра, эртага имтиҳон жараёнлари об-ҳаво ҳолатини инобатга олган ҳолда соат 19-00 да бошланади. Имтиҳонга кеч қолган талабалар ҳудудга киритилмайди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва расмий сайтлар вакиллари имитиҳон бошлангунга қадар тасвирга олиш ёки ҳудудни суратга олиш имкониятига тэга бўлишади. Руйхатдан ўтмаган блогерларга материал тайёрлаш учун ҳудудга кириш тақиқланади.
Имтиҳон жараёнлари 1 соат давом этади. Ота-оналар ва талабалар билан бирга келган фуқаролар тест жараёнини "test2021.uz" иловаси орқали қўл телефонларидан бевосита онлайн тарзда томоша қилишлари мумкин. Майдонда жами бўлиб адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида "Ўзтелеком" Фарғона вилояти бўлими ходимлари томонидан 20 та видеокамера ўрнатилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram