МАҲАЛЛАЛАРИМИЗДА НИМА ГАПЛАР?
2021-07-25 12:18:45 176
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотла билан танишиш мақсадида Сўх туманига ташриф буюрди.
Ташриф аввалида вилоят ҳокими ўринбосари туман соҳа мутасаддилари билан маҳаллаларда бўлиб, ҳудулардаги аҳоли билан учрашди, уларнинг муаммоларини ўрганди. Зотан, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнин 23 июль куни бўлиб ўтган ҳукумат видеоселектор йиғилишида айни шу масала - аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган эди. Ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни, яъни одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклиги таъкидлаганидек, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини Соҳибкор кўчаси 89-уйда яшовчи Абдуллаева Ҳидоятхоннинг уй-жой билан таъминлаш мазмунидаги мурожаати жойида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида Абдуллаева Ҳидоятхонга туманда янги қурилаётган намунавий кўп қаватли уйлардан субсидия асосида уй-жой олиш таклифи берилди. Шунингдек Абдуллаева Ҳидоятхоннинг бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида 1-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, ижтмиоий кўмакка мўҳтож, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”даги фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам сифатида пул маблағлари етказиб берилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарори асосида туманимиз ҳудудида маҳаллша хизмат уйларини қуриш режалаштирилган бўлиб, ушбу йўналишда ҳам Сўх туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Вилоят ҳокими ўринбосари ҳудудларда фуқаролар йиғини учун хизмат биноларини қуриш ишлари жараёни билан яқиндан танишди. Маълумот учун: мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Сўх туманида 4 та маҳаллий бюджет ҳисобидан, 3 та давлат хусусий шерикчилик асосида 1 та ҳомийлик, ҳашар йўли билан маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла хизмат уйи фойдаланишга топширилган. Ҳушёр, Қалъача, Ғазнов, Соҳибкор, Тул маҳалла фуқаролар йиғинларида эса, бу жараён жадаллик билан давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Баҳодир Холиқов туманнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокидаги учрашувда муҳтарам Президентимизнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар борасида тўхталиб, тизимда мавжуд камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирди. Маҳалларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини амалда татбиқ этиш, ўсиб келаётган баркамол авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаслик, маҳалла тизимининг бошқа соҳалар билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда, энг аввало масъулият билан ёндошиб, ҳар бир мурожаат ечими бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, “Маҳаллабай” тизими асосида аниқланган ҳар бир муаммо юзасидан ҳамкорлик асосида уларнинг ечими бўйича амалий ишларни ташкил этиш бўйича барча мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram