СЎХДА ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-07-23 18:09:36 136
Бугун Сўх туманида янги замонавий иншоот фойдаланишга топширилди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази биносининг фойдаланишга топшириш муросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирок этди.
Мазкур бинонинг тақдимот маросимида иштирок этиб сўз олганлар Республикамизда аҳолини иш билан таъминлаш, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, ўқув курслари орқали аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, хотин-қизларга меҳнат қилиш учун зарурий шарт-шаротилар яратиб бериш, ишсиз фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш, хуллас фуқароларга меҳнат қилиш ва даромад манбаига эга бўлишлари борасида бундай марказлар фаолияти катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.
Бино қурилишида меҳнат қилган қурувчиларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, турли ўқув курсларида таҳсил олиб, сертификатга эга бўлган ёшлар ва хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаш учун керакли асбоб-ускуна ва дастгоҳлар тақдим этилди.
"Мирзоқурбон" МЧЖ томонидан қурилган мазкур янги иншоотга давлат томонидан 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, марказ ишчи-ходимларига барча шароитлар яратиб берилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram