ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ
2021-07-21 11:50:28 155
Ўтаётган йилнинг ёз фасли турли табиий офатлар орқали ҳар биримизнинг ёдимизда қолиши аниқ. Чунки ҳафта давомида ёғингарчилик туфайли туманимизнинг Ҳушёр сел йўлида иккинчи марта сув тошқини юзага келди.
Мутахассисларнинг бизга берган маълумотига кўра, 20 июл куни қўшни Қирғизистон республикаси Баткен вилояти Баткен райони тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли жала-ёмғир ёғиши натижасида соат 15-30 ларда Сўх тумани Ҳушёр асосий сел йўли билан 150 м3/сек тезлигида сел келиб, Сўх дурёсига қўйилди. Натижада сел тошқинлари сел йўлининг бурилишларидан тошиб чиқиб, қирғоқларда жойлашган 5 нафар фуқаро хонадонининг ҳовилисига кириб, ундаги экин майдонлар, молхона ва бошқа ёрдамчи биноларига қисман зарар етказган. Сел тошқини даврида Ҳушёр асосий сел йўли тубидаги бетон қопламаларни упириб, ювиб кетган.
Чамаси соат 16-05 ларда Ҳушёр 4-сел йўли билан 6-7 м3/сек. тезлигида сел келиб, сел йўлидаги бетон қопламаларни ўпирилгани аниқланган.
Вужудга келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш мақсадида туман ҳокими бошчилигида тумандаги тегишли корхона ташкилот вакилларидан иборат 21 нафардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, воқеа жойига ҳозир бўлишди. Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча техникалар сафарбар этилди. Туман ҳокими топшириғи асосида воқеа жойида навбатчилик ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 6 июл куни юзага келган сув тошқини натижасида ҳам баъзи фуқаролар ҳовлиларига зарар етган ва вилоятдан келган соҳа мутахассислари томонидан сел йўлини кенгайтириш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тайёрлаш юзасидан ҳужжатлар рамийлаштирилиши таъкидланган эди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram