Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОСИЛДАН БЎШАГАН ЕРЛАР ЁШЛАРГА БЕРИЛМОҚДА

×

 2021-07-13 14:30:27    113

PDF юклаш
Чоп этиш


     Туманда бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини пешма-пеш шудгор қилиниб, фуқароларга экин экиш учун ажратиб бериш ишлари амалга оширилмоқда. 

        Ғалладан бўшаган ер майдонларга такрорий экин сифатида 40 гектарга дуккакли экинлар, 80 гектарга сабзавот ҳамда 210 гектар ер майдонга озуқа экинлар экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан “Озод” ширкат хўжалиги ҳисобига 152 гектар, “Сўх” ширкат хўжалиги ҳисобига 127 гектар ҳамда “Ҳушьёр” ширкат хўжалиги ҳисобига 51 гектар ер майдонлари тўғри келади.

        Туманда 2021 йилда ғалладан бўшаган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ишсиз фуқароларга ер майдонларини бўлиб бериш орқали жами 1 401 нафар фуқароларга 201 гектар ер майдонларини ажратиб бериш белгиланган бўлиб, шундан 269 нафар доимий мехнат билан банд бўлмаган фуқароларга 67. 3 гектар, 118 нафар "Темир дафтар"га киритилган фуқароларга 29, 5 гектар, 327 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга 65. 0 гектар, 300 нафар мактаб битирувчиларига 45. 0 гектар, 128 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга 33. 5 гектар, 259 нафар фермер хўжалиги ишичиларига 90. 0 гектар ер майдонлари ажратиб берилиб уларнинг бандлигини таъминлашга эришилади, - дейилади туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг бизга берган маълумотида.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram