ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2021-07-07 15:46:20 131
Жорий йилнинг 06 июль куни чамаси соат 1600 ларда қўшни Қирғизистон Республикаси Боткен области Боткен районининг тоғли худудларида кучли жала-ёмғир ёғиши натижасида соат 17:30 ларда Сўх тумани Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ҳушёр асосий ” сел йули орқали 80-90 м3/сония тезлигида сел келиб, Сўх дарёсига қўйилди. Натижада сел тошқинлари сел йўлининг бурилишларидан тошиб чиқиб, кирғоқларда жойлашган 7та хўжаликнинг ҳовлилардаги экин майдонлари, молхона ва бошқа ёрдамчи биноларига кирганлиги аниқланди.
Шунингдек, сел оқимлари “Ҳушёр асосий” сел йулида олиб борилаётган реконструкция ишларига зарар етказган. Сел йулининг ўнг қирғоғида жойлашган Ҳушёр 3-А босқич насос станцияси залига сел сувлари кириб, насос агрегатлари сув ичида қолган. Табиий офат “Ҳушёр асосий” сел йўли чап қирғоғидаги хизмат кўрсатиш йулини ювиб зарар етказган.
“Ҳушёр асосий ” сел йўли орқали келган сув тошқини Сух дарёсига қўйилган қисмида дарё сувлари димланиб, Хушёр насос станцияси I-босқич машина зали сувга тўлган ва шу сабабли станциядаги 6 га насос aгрегатлари сув остида қолган.
Шу вақтнинг ўзида “Ҳушёр асосий” сел йўли бошланғич қисмидаги чап қирғоғида жойлашган 10та хўжаликнинг ҳовлилардаги экин майдонлари, молхона ва бошқа ёрдамчи биноларига ҳам сел сувлари кирган. Бу ҳудудда 1.5-2 м3/сония тезликда сел сувлари оқиб ўтган.
Сел тошқинлари келтирилган зарарни аниқлаш ва оқибатларини бартараф этиш учун туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, - дея хабар бермоқда туман ФВ бўлими бошлиғи Ж . Жалолов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram