СЎХ ТУМАНИДА БИР КУНДА УЧТА ОИЛАВИЙ-НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-07-05 16:01:20 238
Баркамол авлод тарбиясига давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор бугун вилоятимизнинг энг чекка тумани - Сўхда ўз самараларини бермоқда. - Айни кунда туманимизда асосий эътибор мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кўпайтиришдан иборат. Мана бугун ҳам туманимизнинг Янгиариқ, Навобод ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинларида учта оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз ишини бошлади. Йил охиригача туманимизда Давлат дастури асосида яна иккита давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилади, - дейди биз билан сўҳбатда туман МТТ бўлими мудири Гулнозахон Усмонова. Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида очилган "Дилёра" оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташабускор тадбиркор Дилрабо Қозиева томонидан ташкил этилган бўлиб, 25 нафар болажонларни ўз бағрига олган.
"SMART KIDS" оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Навобод маҳалласида жойлашган. Ташкилот тадбиркор Заррина Муҳиддинова томонидан ташкил этилган ва айни дамда бу ташкилотда 25 нафар баркамол авлод вакилларига 3 нафар малакали мутахассисалар тарбия беришади.
- "Сардор" деб номланган мактабгача таълим ташкилотимизда айни кунда 25 нафар Гулистон маҳалласида яшовчи аҳоли фарзандлари тарбия олишади. Ота-оналар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда келажакда ташкилотимиз фаолияти ва болалар қамровини кенгайтирмоқчимиз ва бунинг учун бизда барча шарт-шароитлар мужассам, - дейди мазкур мактабгача таълим ташкилоти ташаббускори Махсуда Мирзаева. Шундай қилиб, Сўх туманида бир кунда 3 та оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу МТТларга болалар қамрови 75 тага ва иш жойи билан таъминланганлар сони 9 тага кўпайди деганидир.
Тадбир давомида иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram