ЧАШМАДА ОИЛАВИЙ-НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ
2021-06-24 18:55:09 138
Айтиш лозимки, туманимизда мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кўпайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туман мактабгача таълим ташкилоти бўлими мудири Гулнозахон Усмонованинг маълумотига кўра, айни кунда бу кўрсатгич туман бўйича салкам 60 фоизни ташкил этади. Бироқ, баъзи маҳаллаларда бу кўрсатгич энг паст фоиз даражасида қолмоқда ва бунга Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳам киради. Бу бўйича Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Камолиддин Азизов ҳам бир неча маротаба тегишли идораларга мурожаат этган ва ушбу муаммони ҳал этиш бўйича ишлар ҳам олиб борилаяпти. Асосийси, маҳаллада бу муаммони ҳал этиш йўлида биринчи қадам қўйилди.
Маҳаллада ташаббускор тадбиркор аёл Зуҳрохон Абдураҳимова сай-ҳаракатлари билан "Шоҳона" оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади ва муассасани фойдаланишга топшириш маросимида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва вилоят АТ "Халқ Банк"и бошқарувчиси маҳалла аҳлини бу шодиёна кун билан табриклаб, бу йўналишда маҳаллада ҳали тизимли ишлар амалга оширилиши режалаштирилгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Мазкур муассасада 25 нафар болажонлар тарбия олишади ва энг асосийси, 3 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳам эришилган. Тадбиркор муассасани кенгайтириш нияти бор ва бу бўйича туман МТТ бўлими томонидан амалий кўмак кўрсатилади. Шундай қилиб, туманимизда мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram