Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАРИМИЗ БОР БЎЛСИН!"

×

 2021-06-23 09:00:30    115

PDF юклаш
Чоп этиш


     Айни кунда Сўх тумани миқёсида ичимлик суви муаммосини бартараф этиш бўйича Давлат дастури асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва бундан кўзланган асосий мақсад йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалани ечиш ва халқимизга бу йўналишда зарурий шароитларни яратиб беришдан иборат. Қувонарли жиҳати шундаки, бундай хайрли ишлар баробарида саховатпеша тадбиркорларимиз ҳам ушбу масалани ечиш йўлида астойдил ҳаракат қилишаётир. 

Қалъа маҳалласида яшовчи барча фуқаролар бугун ёш тадбиркор Атабек Мирзоев ташаббуси билан бошланган хайрли ишдан мамнун ва миннатдор. Чунки тадбиркор ўз ҳисобидан маҳаллага "оби ҳаёт" олиб келмоқда. - Тадбиркоримизнинг бир қўли аслида саховатли ишларга ҳар доим очиқ. Маҳалламизда Атабек укамиз кўмагида жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилди. Бу амаллар айниқса, коронавирус пандемияси даврида яққол сезилди. Бугунги кунда тадбиркор ташаббуси билан маҳалламизга икки километрдан ортиқ масофага қувурлар тортилиб, сув чиқарилмоқда. Бу эзгу ташаббусдан миннатдор бўлган маҳалламиз аҳли ташкил этилган ҳашарда бир ёқадан бош чиқариб, иштирок этишаётир. Бу билан маҳалладаги энг асосий муаммо бартараф этилади. 50 метр пастликдан чиқарилаётган сувдан маҳалланинг аксарият қисми фойдаланади, - дейди биз билан сўҳбатда маҳалла раиси Замзамжон Гадоев. 

Албатта, яратиб берилаётган бундай имкониятдан маҳалла аҳли жуда хурсанд ва буни самимий сўзлар ила изҳор этишмоқда. Зотан, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш лозимлигини ёш тадбиркорнинг хайрли амалларидан ҳам билиш мумкин. Саховатманд тадбиркорларимиз бор бўлсин ва уларга минг раҳмат!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram