ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
2021-06-22 18:28:39 121
Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сўхда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” даги фуқароларга, айниқса, доимий иш жойига эга бўлмаган уюшмаган ёшларга берилаётган турли хил асбоб-дастгоҳлар ва бошқа мосламалар уларнинг ҳақли равишдаги миннатдорчилигига сабаб бўлаётир. Ёшларни меҳнат қилишга жалб этиш уларнинг даромад манбаига эга бўлишларига қилинаётган ҳаракатлар замирида ҳам инсон манфаати мужассам.
Ўтган йили туманда асаларичиликни ривожлантириш мақсадида “Шифо асал” асал ишлаб чиқаришга ихтисосолаштирилган кооперацияси ташкил этилган эди ва ушбу кооперация томонидан ишсиз бўлган ёшларга асалари берилаётир. “Шифо асал” кооперацияси раҳбари Шуҳрат Эрдашовнинг маълумотига кўра, бандлик жамғармаси тоомнидан 122 миллион 500 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ эвазига 100 қутти асалари тайёрланиб, кооперация мутасаддилари ва туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 50 нафар ёшларга тарқатиб берилди.
Асалариларни етказиб бериш баробарида ёшларга уни парваришлаш йўли ва усуллари ҳам ўргатилаяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram