СЎХДА БИР КУНДА ИККИТА ОИЛАВИЙ-НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-06-19 16:09:40 127
Айни кунда туманимизда мактабгача таълим ташкилотларига умумий қамров ҳолати 60,2 фоизни ташкил этади. Шундан 24-та давлат мактабгача таълим ташкилотида 3744 нафар, 28 –та оилавий- нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 700 нафар болажонлар тарбия олишади. Ҳудуддаги 3-7 ёшлар болалар сони 7330 нафар ташкил этади. МТТларга қамраб олинган болалар сони 4294 нафар.
Туманимизда бир кунда яна иккита оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Истиқлол маҳалласида ташкил этилган “HAPPY KIDS” оилавий-нодавлат таълим ташкилотининг очилиш маросимида йиғилганлар давлатимиз раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор ҳақида гапириб, берилаётган эътибор замирида келажагимиз ворислари бўлмиш – фарзандларимиз тақдири мужассам эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. – Мактабгача таълим ташкилоти тақдимотида вилоят вакиллари ва туманимиз ҳокими иштироки ўсиб келаётган баркамол авлодга нисбатан бўлган эътибор рамзидир. Биз – оқсоқоллар ўзимиз мана шундай замонни орзу қилар эдик, шукроналар бўлсинким, орзуимиздаги кунларни фарзандларимиз, невараларимиз сиймосида кўраяпмиз, - деди тадбирда сўз олган 90-ёшли отахон Субҳиддин Шарофиддинов. Тадбирда Фарғона вилояти МТ бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хаджаева томонидан ташаббускор тадбиркор Ибодатхон Юсуповага қимматбаҳо совға тақдим этилди.
Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган янги “Сабрина” оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тақдимот маросимида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, вилоятдан келган соҳа ходимлари, туман ҳокими ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида болажонлар иштирокчиларга ўзларининг кўй-қўшиқ ва ажойиб рақслари билан маънавий завқ бағишлашди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча маҳалла аҳлини ушбу унутилмас кун билан табриклади. Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хаджаева ҳам туманда мактабгача таълим ташкилотларига боллар қамровини кўпайтириш йўлидаги сай-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ташаббускор тадбиркор Вафохон Мамасиддиқовага ҳам қимматбаҳо совға тақдим этилди.
Айтиш мумкинки, туманимизда бир кунда МТТ ларининг сони яна иккитага кўпайди. Янги ташкил этилган оилавий-нодавлат таълим ташкилотларига 25 нафардан болажонлар жалб этилган бўлиб, уларга 3 нафардан малакали мутахассислар таълим-тарбия беришади. Яъни бу мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамрови 50 тага ва ташкил этилган янги иш ўринлар 6 тага кўпайди деганидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram