Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2021-06-14 16:17:14    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг 1-секторида “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”да турадиган фуқаролар билан сектор биноси олдида меҳнат қуроллари ва бошқа асбоб-ускуналарни имтиёзли кредит асосида олиш имконияти буйича ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада олиб келинган асбоб ва дастгоҳлар кўргазмаси, уларни имтиёзли кредит асосида олиш имкониятлари, шартлари ва бошқа масалалар буйича сўҳбат утказилиб, тушунчлар берилди.

Ярмарка давомида асбоб-ускуна ва дастгоҳлар олиш истагида бўлган ёшларга АТБ "Агробанк"и Сўх тумани филиали вакиллари томонидан ҳужжатлар расмийлаштириб, кредит асосида бериладиган дастгоҳлар бўйича маълумотлар берилди.

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ўткиржон Нишонов, Шоҳруз Баходиржонов, Абдурауф Холиқов, Тул маҳалласида яшовчи Моҳирахон Элликбоева, Элликбой Элликбоевларга имтиёзли кредит асосида мотокультиватор, велосипед ва сув насоси берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram