Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-06-10 18:25:11    161

PDF юклаш
Чоп этиш


        Депутат халқ вакили, халқ намоёндаси. Ҳалқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳалқ билан ҳамнафас бўлиб, фаолият юритиши лозим.

        Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Адолат” СДП томонидан сайланган депутат Субҳонали Нишоновни айни халқпарвар раис ва депутат десак, муболаға қилмаган бўламиз. Туман Кенгаши қошидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инстутлари масалалари буйича” комиссиясининг раислиги зиммасига юклатилган. Маҳаллада ташкил этилган сайёр қабулда Президентимизнинг 2020 йил 8 август куни қабул қилган 4798-сонли қарори бўйича атрофлича фикр алмашилди.

        Сайловчилар билан ташкил этилган сайёр қабулда Сўх туман Кенгаши котибият мудири, Ўзбекистон Республикаси бош вазир қабулхонаси мудири Масуджон Жумаев, Сўх туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамаржон Ботиров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Расулжон Мирсаидовлар иштирок этишди.

       Сайёр қабулда Ҳазрати Али округ сайловчилари ҳудуддаги мавжуд камчиликлар ҳақида ўз фикрларини асослар орқали баён этишди. Тадбир давомида маҳалла депутати ҳамда масъуллар иштирокида мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб мавжуд камчилик ва муаммолар ўрганилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram