92 НАФАР ЁШЛАРГА ДАРОМАД МАНБАИ ЯРАТИБ БЕРИЛДИ
2021-05-30 12:11:53 179
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оиларларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори асосида вилоятимизнинг чекка тумани, пурвиқор тоғлар билан ўралган гўша – Сўхда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад манбаи яратиб беришдек амаллар бугун ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Туман ҳокимлиги биноси олдида ташкил этилган тадбирга ҳам асосан “ЁШЛАР ДАФТАРИ”даги фуқаролар, доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар, ижтимоий, моддий—маънавий кумак сўраб мурожаат этган хотин-қизлар таклиф қилинди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорига асосан махсус тартиб тасдиқланган ва мазкур тартибдан келиб чиқиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган 92 нафар ишсиз ёшларга, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан етказиб берилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар ёшлар манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Тадбирда 20 нафар ёшларга мотокултиватор (10 дона) ва ўсимликларга ишлов бериш аппарати (10 дона), 13 нафар хотин-қизларга тикув мошинаси, 54 нафар ишсиз ёшларга микро-печ аппарати, 4 нафарга темир металларга ишлов бериш (сварка) аппарати ва яна 1 нафарга автомобилларни ювиш (карчер) дастгоҳи топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram