ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ҚАЙ АҲВОЛДА?
2021-05-29 15:45:57 141
Бугун Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мажлислар залида туман Кенгашининг доимий комиссиялар йиғилиши бўлиб утди.
Йиғилишда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш, уй-жойга муҳтожларни яшаш манзили билан таъминлашда адолат ва шаффофликни таъминлашга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг фаолияти, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да 2021 йил туман Дастурида белгиланган вазифаларни жойлардаги ижроси, Сўх туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар-дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама этилди.
Тумандаги сектор раҳбарлар ва ушбу ҳудуддан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда ҳудудларда замонавий кўп қаватли уйлар қуриш, ипотека бозорини ривожлантириш, кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож оилалар рўйхатини тузиш, субсидия асосида уй-жойлар билан таъминлаш борасида туманда тизимли ишлар йулга қуйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8-август кунидаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарори асосида туманнинг Девайрон, Навобод ва Чашма МФЙларида жами 7 та кўп қаватли 204 хонадондан иборат уйларни қуриш учун 1.45 га ер майдони ажратилган ва бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари жадал суратлар билан олиб борилмоқда.
Мазкур уйларни Ўзбекистон Республикаси Мустақилигининг 30 йиллик байрамига фойдаланишга топширилиши ҳамда 204 та уй-жойга мухтож оилаларни турар-жой билан таъминлаш режалаштирилган.
Туманда истиқомат қилувчи оилавий шароити оғир, кам таъминланган 65 та уй-жойга мухтож оилаларни рўйхати шакллантирилиб, мазкур фуқароларга уй жойнинг бошланғич бадал тўловлари давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилди.
Туманда уй-жойга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш ва бошланғич бадалларини давлат бюджетидан тўлаб берилиши ва қурилиш-монтаж ишлари жараёни устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Йиғилишда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни касбга ўқитиш оркали бандлигини таьминлаш, уларга банк кредитларини беришда тижорат банкларининг масъуллари томонидан турли қийинчиликлар, оворагарчиликларга йул қуйилаётганлиги юзасидан депутатлар томонидан қайд этилди ва тижорат банклари раҳбарларига ушбу муаммони бартараф этишда масъулиятсизлик билан ёндошиб келаётганлиги юзасидан қатъий эътирозлар билдирди. Бундан ташқари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда айрим ташкилотлардан бириктирилган масъуллари томонидан самарали ишлар йулга қуйилмаганлиги кенг муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 218-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссия раислари, ўринбосарлари ва котибларига туман Кенгаш қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш ягона электрон – “E-qaror” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши таъминлаш борасида тушунтирилди.
Келгусида туманни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш ишларида қолоқликга йул қуйиб келаётган айрим мутасаддиларни фаолиятини ўрганиш ва интизомий чоралар қўлланилиши кўриб чиқиш ҳақида таклиф-лойиҳалар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Сўх туманида инвестиция лойиҳаларни ишга тушуриш янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда туманни ижтимоий иқтисодий комплекс ривожлантириш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик назорати ўрнатиш борасида бир қотор вазифалар белгилаб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram