Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ ҲАДИСШУНОСЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2021-05-01 12:34:14    104

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аввал хабар берганимиздек, Республика маънавият-маърифат маркази Сўх тумани бўлинмаси томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, буюк aллoмaлaр, aдиб вa мутaфaккирлaримиз ижoдий мeрoсини кeнг ўргaниш ҳaмдa  китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туман ҳокимлиги, туман бош имом-хатиби ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Имом Бухорий издошлари” номли ҳадисхонлик кўрик-тaнлови эълон қилинган бўлиб, туман мaданият бўлимида мазкур танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

        Танловда туманимизнинг УЎТ мактабларидан 5-11 синф ўқувчилари иштирок этишди ва якуний босқичда ҳар бир таълим муассасасидан 1 нафар ғолиб бўлган иштирокчининг билим даражаси ҳакамлар ҳайти томонидан синовдан ўтказилди.

        Танлов натижасига кўра, ўғил болалар ўртасида биринчи ўрин 25-сонли УЎТ мактаби ўқувчиси Умеджон Мирсаидовга насиб этди. Иккинчи ўринни 21-сонли мактаб ўқувчиси Шоҳрух Мамаризоев эгаллади. 1-сонли ИДУМ ўқувчиси Дилшух Субҳиддинов танловнинг учинчи ўринини эгаллашга муваффақ бўлди.

        Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса, ғолиблик 1-ИДУМ талабаси Дурдона Абдуллаевага насиб этди. 22-сонли УЎТ мактаби вакили Мунира Ваҳобова ва 18-сонли таълим муассасаси ўқувчиси Зиёда Давронбековалар иккинчи ва учинчи ўрин соҳибалари бўлишди.

        Танлов ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик ва қиммабаҳо совғалари баробарида “Қуръон” китоби ҳам тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram