Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАРБИЯ МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-04-22 18:31:24    164

PDF юклаш
Чоп этиш


     Бугун туманимиздаги оилавий-нодавлат таълим ташкилоти сони янада биттага куайди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Имомали Нишонов ташаббуси билан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

        - Ўтган 2020 йил давомида туманимизда 22 та оилавий-нодавлат таълим ташкилоти фойдалнишга топширилган бўлса, 2021 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсатигич 4 тани ташкил этади. Яъни шу кунга қадар Сўхда 26 та оилавий-нодавлат таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида мактабгача таълим муассасаларига болалар қамровини 37,4 фоиздан 58 фоизга етказиш кўрсатилган. Бугунги кундаги кўрсатигич 59,9 фоизни ташкил этади. Қилинаётган барча ишлар бевосита давлатимиз раҳбари эътибори асосида эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир, - дейди Сўх тумани МТТ бўлими мудири Г. Усмонова.

        Тадбиркор Имомали Нишонов ташаббуси билан ташкил этилган муассаса очилиш маросимида қатнашган туман ҳокимлиги, 2-сектор вакиллари сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан баркамол авлод таълим-тарбиясига берилаётиган эътибор ҳақида гапириб, бунга жавобан ҳар бир соҳа вакили сидқидилдан меҳнат қилиши ва фарзанладримиз тарбияси йўлида астойдил фаолият олиб бориши лозимлигини таъкидлашди. Тадбир давомида болажонлар томонидан ташкил этилган бадиий композиция, ижро этилган қўшиқ ва рақслар барча иштирокчиларга манзур бўлди.

     Тадбир жараёнида тадбиркорга ва бевосита болажонларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

        Эндиликда янги очилган “Амирхон Мустафо” таълим ташкилотида 50 нафар болажонларга таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлди. Келгусида тадбиркор муассаса фаолиятини кенгайтириш нияти борлигини ҳам билдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram