Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА

×

 2021-04-20 20:27:09    133

PDF юклаш
Чоп этиш


         Бугун Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-сонли умумий ўрта таълим муассасасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича кенгайтирилган амалий ўқув-семинар ўтказилди. 

        Семинарда туман ҳокимлиги, туман ХТБ, барча таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашдилар. Мактабда 5 та муҳим ташаббус бўйича амалга оширилган ишлар, ташкил этилган тўгаракларнинг фаолияти семинар иштирокчиларига намойиш этилди. Барча амалий ишлар ва таълим муассасада ташкил этилган тўгараклар фаъолияти иштирокчилар томонидан ўрганилди ҳамда ўқувчилар томонидан ҳар бир ташаббус бўйича саҳналаштирилган чиқишлар меҳмонлар ва иштирокчиларга ҳавола этилди. 

        Семинарни якунида барча таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан хизмат йўриқномаси ўтказилди, тадбир давомида бугунги эпидемиологик жараёнда санитария қоидаларга риоя этишлик, соҳага дахлдор қўшимча тўгаракларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди ва семинар бўйича иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашилди. Қатнашчилар томонидан таълим муассасадаги ишлар ижобий баҳоланди ва шу қаторда камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам муассаса раҳбариятига тавсиялар берилди.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram