КИТОБ – МЕНИНГ ДЎСТИМ
2021-04-13 17:16:48 135
Туманимизнинг чекка ҳудуди - Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 15-сонли УЎТ мактабида таълим муассасаси ўқитувчилар жамоаси ҳамда ўқувчилар ўртасида “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” бўйича қабул қилинган 781-сонли қарорнинг ижроси, шунингдек, “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбирда мактаб ўқитувчиси Худойдодова Фирўзахон томонидан ўқувчиларга Ватан, она, азиз диёр ҳамда “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” мавзусида шеърлар ўқиб ҳавола этилди.
Мутахассислар И. Джалолова, З. Алиевалар томонидан “Китоб менинг дўстим” мавзусида тадбир иштирокчиларига маълумотлар етказилди ва вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган ҳафталик ҳам айни шу эзгу мақсадни кўзлаб амалга оширилаётгани таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram