Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОР ХАЙРИЯСИ

×

 2021-04-13 17:15:03    113

PDF юклаш
Чоп этиш


     Моҳирамазон ойи инсонийликка хос бўлган энг хайрли фазилат – саховат амаллари кенг қулоч ёядиган ойдир. Айни шу ойда саховатпеша инсонларнинг хайрихоҳлик фазилати намоён бўлади. “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” деган мақол ҳам бежизга айтилмагани айнан шу кунларда ўз исботини топмоқда.

        - Маҳалламизда коронавирус пандемияси даврида ҳам саховатпеша инсонлар кўмагида юзлаб Ватандошларимиз кўнглига йўл топа билдик. Хусусан, кам таъминланган, ижтмоий кўмакка муҳтож, серфарзанд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади, - дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов.

     Айни рўзаи Рамазон арафасида маҳалланинг саховатпеша ёшларидан, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони соҳиби Валижон Туйчиев ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли акция ташкил этилди. Тадбиркор томонидан берилган ун маҳсулотлари туманимизнинг Мулгон, Янгиариқ, Офтобру,Сарибозорча,Сариканда ва Ҳазрати Али маҳаллаларида яшовчи 70 нафар камтаъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга депутатлар ва маҳалла фаъоллари иштирокида манзилли тарқатилди ва ушбу оилалар ҳолидан хабар олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram