СЎХ ТУМАНИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
2021-04-12 10:18:24 177
Хабарингиз бор, туманимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошланди. Туман СЭОМ бош ҳакими Манучеҳр Аҳрорийнинг маълумотига кўра, Сўх туманига 600 доза ZF-UZ-VAG 20-01 ва 800-доза ASTRA-ZENEKA-COVID-19 вакцинаси олиб келинди. Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, биринчилардан бўлиб, бу вакцина билан 65 ёшдан юқори бўлган нуронийлар ва тиббий ходимлар эмланади.
Туманимизнинг 11 та маҳалласи – Ҳушёр 50-сонли ва Тул 51-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари, шунингдек, Қизилқиёқ, Сариканда, Мулгон, Демурсад, Зангат, Ленбур, Ғазнов оилавий шифокорлик пунктлари, Янгиариқ шифокор хизмат уйи ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда эмлаш пунктлари ташкил этилиб, бу пунктларга 44 нафар тиббиёт ходими ва 11та автомобил бириктирилган.
Эмлашнинг биринчи куни 21 нафар фуқаро ва 25 нафар тиббиёт ходими вакцина олган бўлса, кеча, якшанба куни ҳам биргина Ҳушёр 50-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 11 нафар тиббиёт ходимлари ва 29 нафар 65-ёшдан юқори бўлган фуқаролар эмландилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram