Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁЗГИ АМФИТЕАТР ЎРНИДА ЯНГИ БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-04-08 16:32:10    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан туманнинг Сойбозор массивида ташкил этилаётган "Хотира ва Ғалаба" боғида бугун иш қизғин. Туман ҳокими қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида ушбу мавзега ташриф буюриб, ишларни сифатли бажариш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарарига ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди.

Айни кунда туман ободонлаштириш идораси ишчилари ҳудудни ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишмоқда. Боғни барпо этиш ишлари ҳашар йўли билан амалга оширилаётир. Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзеда собиқ туман ҳокими Ҳ. Сайфиддинов ташаббуси ва ҳашар йўли билан ёзги амфитеатр бунёд этилган. Тарихий саналарга бағишланган тадбирлар, Мустақиллик, Наврўз байрами тадбирлари айнан шу ёзги амфитеатрда ўтказилган.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram