БУЮК АЖДОДЛАРГА ЭҲТИРОМ
2021-04-06 17:05:21 153
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Сўхнинг Сойбозор мавзесида туманда яшаб, умргузаронлик қилган Ватанимизнинг фидойи фарзандларига нисбатан эҳтиром кўрсатиш, ёшлар қалбида ушбу инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, Улуғ Ватан Уруши қаҳрамонлари номларини абадийлаштириш мақсадида "Хотира ва ғалаба" боғи ташкил этилаётир.
- Бу хайрли ишга барчамиз белни маҳкам боғлаб киришишимиз лозим, зеро Ватан қаҳрамонлари набалки Сўхнинг, балки бутун Ватанимизнинг фахри-ифтихоридир. Уларга бўлган меҳр-муҳаббат ва муқаддас хотираларига бўлган эҳтиром ҳар биримизда мужассам бўлиши лозим, - деди туман ҳокими ушбу мавзеда олиб борилаётган ишларни ўрганиш чоғида. Бу хайрли иш ва ҳашар йўли билан ташкил этилаётган қадамжода ишлар қизғин давом этмоқда. Айни дамда туман ободонлаштириш идораси ишчи-ходимлари Сойбозор тозалигига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ҳудуддаги қурилган, бироқ, айни кунда қаровсиз қолган дам олиш масканлари туман ҳокими ўринбосарлари томонидан таъмирланадиган бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram