ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ
2021-04-06 16:50:00 131
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Фаррухжон Эрназаров ўзининг фаолияти асосини халққа хизмат қилиш, туман ҳудудларида истиқомат қиладиган ёши улуғ инсонлар, касаллик ёстиғига михланиб қолган, эътиборга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва уларнинг розилигини олишга бағишлаган ёш депутатларимиздан.
Яқинда туман ҳудудидаги оғир ижтимоий ҳолатда бўлган Шарқобод маҳалласида бўлиб, маҳалладаги кам таъминланган. ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга ўзининг камтарона совғаларини тақдим этди. - Асосий мақсад инсоннинг кўнглига йўл топа билишдир. Чунки инсоннинг кўнглида Сизга нисбатан хайрихоҳлик бўлса, ишингизда унум ва барака ва фаолиятингизда натижадорлик бўлади, - дейди Фаррухжон биз билан сўҳбатда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram