БЕФАРҚЛИК ХИЁНАТГА ТЕНГДИР
2021-04-06 16:21:36 193
Республика ҳукумати ва бевосита давлатимиз раҳбари томонидан биз Сўх тумани аҳолисига берилаётган эътибор замирида ушбу кўҳна ва навқирон заминда истиқомат қилаётган фуқаролар манфаати мужассам. Зотан, бу муқаддас заминда инсон азиз ва қадри мўътабардир.
Табиийки, берилаётган барча эътибор ва ғамхўрликлар учун биз самарали меҳнат ва фаолиятимиз билан жавоб қайтаришимиз лозим. Лекин баъзи паллаларда баъзи бир инсонлар ўз зиммасидаги бурч ва манфаатларни унутиб қўйганликлари одамни хафа қиладиган даражада ранжитиб қўяди.
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманнинг Гулистон ва Мулгон маҳаллаларида бўлиб, ушбу ҳудудларда олиб борилаётган ободончилик ишлари билан танишди. Апрель ойининг олтинчи куни ўтаётган бўлса ҳамки, бу ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ҳалигча бошланмаган, бундай ишлар олиб борилаётган бўлсада, “қўл учи” билан қилинаётганлигини нима билан изоҳлаш мумкин? Туман ҳокими маҳаллалардаги йўллар аҳволи билан танишиб, туман йўлсозлик идораси мутасаддилари билан танқидий рўҳда сўҳбатлашди. – “Мендан кетгунча, эгасига етгунча” мақолига таяниб иш тутиб бўлмайди. Бу билан биз ўзимизни алдаймиз холос. Фуқароларимиз наҳотки ўзлари яшаётган уйлари ободлиги ва озодалигига бефарқ бўлишса?, - дея маҳалла раисларига юзланди туман ҳокими.
Тозаланмаган, тартибга келтирилмаган ариқлардан сув шундай янги асафлт қилинган йул орқали оқмоқда. Маҳалла ободлиги, тозалиги ва озодалигига энг аввало, биз ўзимиз – маҳаллда яшаётган фуқаролар масъулмиз. Буни асло унутмаслик керак. Ҳудудлардаги ички йўллар аҳволи бўйича туман йўлсозлик идораси Ҳабибжон Мирзоев маълумот бериб, бундай камчилик ва юзага келган муаммоларни келишилган ҳолда бартараф этиш бўйича ваъда берди. Президентимизниннг 4798-сонли қарори асосида ишларни аллақачон бошлаб юбориш лозимлиги бўйича туман ҳокими ўз фикрларини баён этди.
Тўғри, баҳор серёмғир келиб, ободонлаштириш ишларига тўсқинлик қилди, лекин азми қатъий ва шижоати баланд бўлган халқимиз учун бундай ҳолатлар баҳона бўлмаслиги лозим. Ишни белидан маҳкам боғлаб, берилаётан эътиборга нисбатан хайрихоҳ бўлиб, туман ободлигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram