СЎХ ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ РИШТОНДА
2021-04-05 15:35:17 158
Айни дамда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги туман сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Президентимизнинг 4798-сонли қарорида кўрсатилган аҳолини иш билан таъминлаш бўйича бандларини бажарилиши бўйича вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ишчи гуруҳ Риштон туманига ташриф буюрди. Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга туман ҳокими Суфҳонжон Солиев ҳамроҳлик қилди. Ташриф давомида меҳмонлар Тўраобод МФЙда тадбиркор Саиджон Аҳмедовга қарашли электроскутерлар ишлаб чиқараётган цех фаолияти билан ҳам танишишди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз қарорининг 12 бандида Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилиши кўрсатиб ўтилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram