ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА ҲАМДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
2021-03-30 08:52:04 197
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 673-сонли Қонунининг 1-моддасига асосан Жиноят кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:
1) 17-модданинг тўртинчи қисми “1271” рақамидан кейин “1281” рақами билан тўлдирилди;
2) қуйидаги мазмундаги 1281-модда билан тўлдирилди:
“1281-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, -
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
3) 1482-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги “худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин” деган сўзлар чиқариб ташланди;
4) 2161-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
“Ўша ҳаракатлар вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
5) 246-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги “кучли таъсир қилувчи заҳарли” деган сўзлар “кучли таъсир қилувчи, заҳарли” деган сўзлар билан алмаштирилди.
Қонунинг 2-моддасида Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
1) 345-модданинг бешинчи қисмидаги “216, 217, 222-моддаларида” деган сўзлар “216-моддасида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217, 222-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилди;
2) 3812-модда биринчи қисмининг 1-бандида:
“128-моддаси биринчи қисмида” деган сўзлардан кейин “1281-моддасида” деган сўзлар билан тўлдирилди;
“214-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин “2161-моддаси биринчи қисмида” деган сўзлар билан тўлдирилди.
Қонунинг 3-моддасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 51-моддасининг иккинчи қисми, яъни: “Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган сўзлар чиқариб ташланди.
Шунингдек Қонунинг 4-моддасида давлат бошқаруви органлари ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминланиши назарда тутилган.
Х.Холиқов - Жиноят ишлари бўйича
Фарғона туман судининг судьяси
Ж.Хайдаров - Жиноят ишлари бўйича
Фарғона туман судининг
девонхона мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram