ИИБ ХОДИМЛАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС
2021-03-29 15:19:16 180
15-сонли умумий ўрта таълим мактаби туманнинг "қизил ҳудуди"даги Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Маҳаллада туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ташаббуси билан хайрли ишга қўл ўрилди. Юқорида номи келтирилган мактабда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
- 3-чоракнинг таътил кунларида биз шу ташаббусни амалга ошириш мақсадида таклиф бердик ва ушбу таклиф барча ходимлар томонидан якдиллик билан қабул қилинди. Аслида маҳаллада ҳам ҳали қилинадиган ишлар талайгина ва бу ишларни биз маҳалла аҳли билан босқичма босқич бажаришга келишганмиз, - дейди сектор раҳбари. Ички ишлар бўлими ходимларининг сай-ҳаракатлари билан мактабдаги 8та синфхона ва спорт зали таъмирдан чиқарилди.
- Энди шогирдларимиз 4-чоракни янги таъмирдан чиқган, барҳаво синфхоналарда бошлашади. Ташаббускорларга мактаб педагогик жамоаси ва барча талабалар номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз, -дейди мактаб ўқитувчиси Мунира Атаева. Таъмирлаш ишлари жараёнини кўздан кечирган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бундай эзгу ташаббус ва хайрли ишларни барча бажаришга масъул эканлигни таъкидлаб, туман ички ишлар бўлими ва сектор мутасаддиларига миннатдорлик билдирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram