“КИТОБХОН ЎҚИТУВЧИ”
2021-03-26 18:28:04 162
Ёшлар билан янгича ишлаш дастури доирасида шунингдек, Президентимиз белгилаб берган бешта муҳим ташаббус доирасида тумандаги барча умумтаълим мактаби ўқитувчилари ўртасида “Китобхон ўқитувчи” танлови ташкил этилди. Танлов ики босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда тест натижаларига кўра, юқори балл тўплаган 11 нафар ўқитувчилар иккинчи босиқичга йўлланма олишди.
Туман маданият марказида бўлиб ўтган танловнинг иккинчи босқичида иштирокчилар олдиндан белгиланган Абдулло Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, “Темур тузуклари” ва Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романи асосида тузилган саволларга жавоб беришди.
Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби тарбия фани ўқитувчиси Аюбхон Дадажоновга насиб этди. Танлов ғолибига биринчи даражали диплом ва 1 500 000 сўм пул маблағи тақдим этилди. Иккини ўрин соҳибаси - 11-сонли УЎТ мактаби ёш ўқитувчиси Зенбуннисо Абдуллоевага иккинчи даражали диплом ва 1 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи, 3-ўринни эгаллаган 1-сонли мактаб ўқитувчиси Янглиш Ҳамдамовага учинчи даражали диплом ва 700 000 сўм миқдоридаги пул маблағи туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан тақдим этилди.
- Ташкил этилаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар албатта, энг аввало, ҳар бир иштирокчининг дунёқарашини кенгайишига ва албатта фаолиятини самарали йўлга қўйишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бундай танловлар мунтазам ўтказилиб турилса, менимча, катта аҳамиятга эга, - дейди танловнинг фаол иштирокчиси 1-сонли ИДУМ ўқитувчиси Парвиз Бобошарипов.
Дарвоқе, танловнинг қолган 8 нафар иштирокчисига 100 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram