ЭЪТИБОР
2021-03-15 17:07:28 175
Республикамизда баркамол авлод, болаларимиз келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини бугун чекка ҳудудларда ҳам яққол кўришимиз мумкин. Сўх туманида бу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 755-сонли қарори асосида Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига болалар соғломлаштириш оромгоҳи қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу эзгу мақсад учун 4,90 гектар ер майдони ажратиб берилган.
"Бугунги кунда қурилиш ишларини бошлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари таёрланмоқда ва тез кунларда қурилиш ишлари бошланади", - дея хабар беради туман ҳокимлиги қурилиш ишлари бўйича бош мутахассиси Охонжон Охонжонов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram