"ВАТАНПАРВАРЛАР"
2021-03-15 16:49:59 141
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 25-декабрда “Ўзбекистон Ёшлари Форуми”да белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туман мудофаа ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлари ўртасида Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Туман боскичида 1, 10, 18 умумий ўрта таълим мактабларнинг 10 нафар ўқувчи ёшлардан таркиб топган жамолар қатнашди. Туман боскичида 1-сонли мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг фахрий ёрлиғи хамда қимматбахо совғалар билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram