ҚУВАЛИКЛАР ТАШАББУСИ
2021-03-15 16:43:50 170
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Комилович Умаров кумаги асосида туманимизга 8 000 тўп мевали дарахтлар кўчати олиб келинди. Ўрик, олма, бодом, шафтоли меваларидан иборат кўчатлар мажмуи туман секторлари кесимидаги кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож оилаларга руйихат асосида, манзилли етказиб берилди.
Бир дона кучатнинг бугнги бозордаги нархи 5 000 сўм бўлса, Сўх туманига олиб келинган кучатларнинг умумий миқдори 40 000 000 сўмни ташкил этади. Сўх тумани ҳокимлиги ва барча туман аҳолиси номидан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Комилович Умаровга самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram