ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ САМАРАЛАРИ
2021-03-05 14:31:34 202
Сўх туман ахолисининг 41,2 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳозирги кунда ёшларни қўллаб-қуватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш, турли касб соҳасига ўқитиш, ер ажратиш ҳисобидан тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда туман ёшлари ўртасида ишсизликга барҳам бериш мақсадида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича туман штабида 25 нафар малакали ходимлар фаолият олиб боришмоқда.
Мазкур штаб аъзолари томонидан тумандаги 14 615 нафар ёшлардан 6 145 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 2 843-нафари ёшларни ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминлаш, 581 нафар ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, 860 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, 260 нафар ёшларни “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктириш, 123 нафар ёшларни “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш ва 1 478 нафар ёшларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий-психологик муаммосини ҳал этиш белгилаб олинган.
- Юқорида кўрсатилган рақамлар асосида тўлиқ ёшлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу рўйхатлар бўйича жорий йилда ишлар амалга оширилади. Ҳозирги кунда тумандаги барча секторлар биносида ёшлар рўйхатини электрон базага киритиш ҳамда ушбу базадаги рўйхатлар ҳисоб- китобини олиб бориш буйича туман шатабида малакали мутахассислар тизимли иш олиб боришмоқда. Штаб тўлиқ замонавий компьютерлар билан таъминланган, - деб маълумот бермоқда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот ходими Толибжон Иброҳимов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram