Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САЙЁР АМБУЛАТОРИЯ” ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-03-04 18:48:59    140

PDF юклаш
Чоп этиш


     Туманимизда Президентимизнинг 6110-сонли Фармонини ижро этиш ва тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни амалда татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айтиш лозимки, чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли ҳолидан хабар олиш, уларга сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси томонидан эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.

        Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган “сайёр амбулатория” бугун туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган маҳалла – Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. – Бундай чекка ҳудудларга ташриф буюришдан асосий мақсад – аҳоли, айниқса, кекса отахон-онахонлар, ногиронлиги бор ватандошларимиз ва тиббий муассасаларга бора олмайдиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга малакали хизмат кўрсатишдан иборат. Ўтган ҳафта бир гуруҳ шифокорларимиз Малбут маҳалласига хизмат кўрсатишган эди, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими Илҳомжон Маллаев.

        Шунингдек, шифокорлар маҳаллада уйма уй юриб, беморларга ва хасталик ёстиғига михланиб қолган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишди. Кардиолог, невропатолог, гинеколог, терапевт, хирург каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, маслаҳатлар беришди. Бундан ташқари, 20 нафардан ортиқ фуқаролар УЗИ дастгоҳи текширувидан ўтказилиб, уларга мутахассислар томонидан даволаниш бўйича тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat